Ажратиб ёзайми ё қўшиб?

Сон ва ўлчов бирликлари қўшиб ёзиладими ёки уларнинг орасини очиш керакми?

Очиш керак, фақат бўлинмас пробел билан. Бўлинмас пробел нима дегани? У шундай пробелки, унинг икки тарафидаги сўз кейинги қаторга кўчиш оқибатида бир-биридан ажралиб қолмайди.

5кг ❌
5 кг ✅

100м² ❌
100 м² ✅

30км ❌
30 км ✅

Microsoft Word дастурида бўлинмас пробел қўйиш: клавиатурада Ctrl ва Shift тугмаларини босиб туриб, пробел тугмасини босинг: Ctrl + Shift + Пробел.

Ўқишни тавсия этамиз

© Sarlavha.com, 2023