Ўқиш ва қабул қилиш осон бўлиши учун йирик сонларни пробел билан гуруҳларга бўлиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун охиридан ҳар учта рақамда пробел қўйилади.
5213 км ❓
5 213 км ✅
52000 сўм ❓
52 000 сўм ✅
1280170 м² ❓
1 280 170 м² ✅
Қуйидаги ҳолатларда сонлар гуруҳларга бўлинмайди:
Саналар
2 021 йил ❌
2021 йил ✅
Тартиб сонлар (-нчи)
1 000-харидор ❌
1000-харидор ✅
Машина ва механизм русумлари
Двигатель рақами: 2 539 423 ❌
Двигатель рақами: 2539423 ✅