Даво ёки даъво?

Бу икки сўзни адаштирмаслик керак.

ДАВО | DAVO — бирор беъморнинг шифо топиши учун қўлланадиган восита, дори-дармон, илож:
Дардни берган давосини ҳам беради.
Асал минг дардга даво.
Даво қилмоқ — даволамоқ, муолажа қилмоқ, кўчма маънода эса ёрдам қилмоқ маъносида ишлатилади.

ДАЪВО | DA’VO — (1) ҳақ-ҳуқуқлар бузилган пайтда уларни ҳимоя қилиш мақсадида қилинадиган арз, шикоят, мурожаат:
Мен ҳокимнинг қарори устидан даъво қиламан.
(2) ўзи нолойиқ бўлган лавозим, фазилат, хусусият ёки бошқа бирор нарсага иддао қилиш, талаб қилиш:
қариндошларим уйимга даъво қилишмоқда.
Анави киши олимликни даъво қиляпти.

Ўқишни тавсия этамиз

© Sarlavha.com, 2023