Феълнинг мажҳул нисбат деган шакли бор. Гапда ҳаракатнинг бажарувчиси ноаниқ бўлса, феъл мажҳул нисбатда ишлатилади. Бунинг учун феъл негизига -н (-ин), -л (-ил) қўшимчаларини қўшиш керак бўлади. Масалан:
— хат ёзилди (ёзмоқ — ёзилмоқ);
— китоб сотиб олинди (олмоқ — олинмоқ);
— сим уланди (уламоқ — уланмоқ).
Мажҳул нисбат қўшимчасини бир сўзга икки марта қўшиб бўлмайди:
— ишлатмоқ — ишлатилмоқ — ишлатилинмоқ ❌
— яратмоқ — яратилмоқ — яратилинмоқ ❌
— қўлламоқ — қўлланмоқ — қўлланилмоқ ❌
Демак:
Ишлатилинган | Ishlatilingan ❌
Ишлатилган | Ishlatilgan ✅