Матнда мантиқий хатоликларга йўл қўйилса, ғализлик, тушунарсиз ҳолатлар юзага келади. Мантиқий хатоликнинг турлари кўп, улардан бирига мисол:
• Видео 2–3 дақиқадан ошмаслиги керак.
Бу ерда қандай хатолик бор?
Мужмаллик бор. Бир гапнинг ўзида нисбатан бир-бирига зид бўлган фикрлар ифодаланган:
1. Видео 2 дақиқадан ошмаслиги керак.
2. Видео 3 дақиқадан ошмаслиги керак.
Хўш, аслида видео неча дақиқадан ошмаслиги керак? Мантиқан олиб қаралса, бу ерда назарда тутилган максимал чегара — 3 дақиқа. Шунга кўра, 2 рақами гапда ортиқча ишлатилган.
Демак:
Видео 2–3 дақиқадан ошмаслиги керак ❌
Видео 3 дақиқадан ошмаслиги керак ✅
Видео 2–3 дақиқа атрофида бўлиши керак ✅