Маза ёки мазза

Луғатларда мазза сўзи берилмаган, демак иккита з билан ёзилиши мумкин эмас.

Кўпчиликда шундай тушунча борки, таъмни ифодаловчи сўз маза кўринишида ёзилса, роҳатни ифодаловчи сўз иккита з ҳарфи билан — мазза шаклида ёзилади.

Аслида товушнинг бундай иккиланиши фақат оғзаки нутқда содир бўлади. Бу каби фонетик ўзгаришлар яна бошқа сўзларда ҳам учрайди: эшак – эшшак, тепасида – теппасида, бошига – бошшига, шабода – шаббода, жуда – жудда.

Бундай ҳолларда якка ундошнинг иккиланиши маънони ўзгартирмаса-да, уни кучайтириш учун хизмат қилади.

Шундай қилиб, имло қоидаларига мувофиқ:

Мазза | Mazza ❌
Маза | Maza ✅

Мазза қилиб | Mazza qilib ❌
Маза қилиб | Maza qilib ✅

Маззали | Mazzali ❌
Мазали | Mazali ✅

Ўқишни тавсия этамиз

© Sarlavha.com, 2023