Миллийликка даъвогар стадион

Бу ерда йўл қўйилган хато онглими ёки иложсиз равишдами, билмадим. Лекин бу кўпчиликни чалғитадиган ҳолат экани аниқ.

— Агар миллий сўзини сифат деб оладиган бўлсак, сифатловчидан кейинги отга эгалик қўшимчаси қўшилмайди: Миллий стадион.

— Агар миллий атоқли от, ном сифатида қабул қилинса, у қўштирноққа олинади ва кейинги сўз эгалик қўшимчасини олади: «Миллий» стадиони.

Демак:
Миллий стадиони ❌
«Миллий» стадиони ✅
Миллий стадион ✅

Ўқишни тавсия этамиз

© Sarlavha.com, 2023