Мотурудий ёки Мотуридий?

Мотурудий ёки Мотуридий?

Ислом оламининг кўзга кўринган уламоларидан бири, “Ҳидоят йўли имоми” номини олган инсон имом Мотуридийдир.

Уларнинг нисбалари — ал-Мотуридий ас-Самарқандий (الماتريدي السمرقندي). Кўриниб турибдики, улар Самарқанд вилоятининг Мотурид қишлоғидан бўлганлар. Бу ҳудуд ҳозирги кунда Жомбой туманига тўғри келади.

Мотурудий шакли талаффузга қулайроқ бўлгани учун бўлса керак — кенгроқ тарқалган. Шунинг учун ҳам юқоридаги сўровнома (https://t.me/xatoliklar/1450)да шу жавоб вариантини тўғри деб белгилаганлар кўпроқ бўлди.

Демак:
Мотуруд қишлоғи ❌
Мотурид қишлоғи ✅

Имом Мотурудий ❌
Имом Мотуридий ✅

Ўқишни тавсия этамиз

© Sarlavha.com, 2023