Пробел — бу сўзлар орасидаги бўш жой, интервал. Афсуски, кўпчилик буни ўз ўрнида ишлата олмайди. Шу боис бугун уни тўғри қўллашни ўрганамиз:
1. Ҳар бир сўз ораси очиб ёзилади:
Хушкелибсиз ❌
Хуш келибсиз ✅
2. Нуқтадан кейин жой очиб ёзилади:
Салом.Бугун душанба ❌
Салом. Бугун душанба ✅
3. Нуқтадан олдин пробел қўйилмайди:
Салом .Бугун душанба ❌
Салом. Бугун душанба ✅
4. Вергул, икки нуқта (:), нуқтали вергул (;), ундов белгиси (!), сўроқ белгиси (?), гап сўнгидаги уч нуқта (…) учун ҳам худди шу қоидалар амал қилади:
Нима ?Ҳа ,майли ❌
Нима? Ҳа, майли ✅
5. Дефис (-) билан ёзиладиган жуфт сўзлар, такрор сўзлар, баъзи қўшимчалар (-ку, -да, -а, -у ва б.) орасида бўш жой қолдирмай ёзилади:
Олди – берди ❌
Олди-берди ✅
Аста – секин ❌
Аста-секин ✅
6. Умуман олганда, дефиснинг икки тарафида ҳеч қачон бўш жой бўлмайди. Фақатгина осма дефис бундан мустасно:
5 – noyabr ❌
5-noyabr ✅
Аудио – ва видеоалоқа ❌
Аудио- ва видеоалоқа ✅
7. Вақт оралиғини ифодалаш учун ишлатиладиган қисқа тире (–) қатнашган сўзлар бўш жой қолдирмай ёзилади:
3 – 4 дона ❌
3–4 дона ✅
1941 – 1945 йиллар ❌
1941–1945 йиллар ✅
8. Гапларни ва гап бўлакларини иккига ажратувчи тире (—) ҳар икки томондан бўш жой қолдириб ёзилади:
Тил—бу миллат ғурури ❌
Тил — бу миллат ғурури ✅
Қарағай—бу дарахт ❌
Қарағай — бу дарахт ✅
9. Қавс ичидаги сўз ёки сўзлар қавсдан ажратмай ёзилади:
( Қавс ичидаги сўз ) ❌
(Қавс ичидаги сўз) ✅
10. Қўштирноқ ичидаги сўзлар ҳам қўштирноқдан ажратмай ёзилади:
« Қўштирноқ ичидаги сўз » ❌
«Қўштирноқ ичидаги сўз» ✅
11. Сон ёки бошқа бирор белгидан сўнг бирикиб келган қўшимчалар ажратиб ёзилади:
15дан зиёд ❌
15 дан зиёд ✅
100%гача ❌
100% гача ✅
(*Фоиз белгисини сон билан қўшиб ёки ажратиб ёзиш борасида турли қарашлар мавжуд)
12. Дона сонлар рақамлар билан ёзилса, та алоҳида ёзилади:
5та ❌
5 та ✅