«Рекламанинг отаси»

«Рекламанинг отаси»

«Рекламанинг отаси» номини олган англиялик Дэвид Огилви ҳақида эшитганмисиз? Копирайтер бўламан десангиз, унинг фаолияти билан қизиқиб кўришингиз керак, албатта.

У АҚШда Ogilvy & Mather компаниясига асос солган ва ҳаётлик чоғидаёқ реклама соҳасидаги афсонавий шахс бўлган. Одамлар ҳали-ҳамон унинг гапларидан иқтибослар келтиришади ва улар афоризмларга айланиб улгурган. Бугунги кунда унинг йўриқномалари дунёнинг энг машҳур маркетолог ва копирайтерлари учун асос бўлиб хизмат қилади.

«Рекламанинг отаси» Дэвид Огилви афоризмларидан мисоллар:
• Харидор аҳмоқ эмас, у сенинг қонуний турмуш ўртоғинг.
• Қизиқарсиз маҳсулот бўлмайди, рекламачилар қизиқарсиз бўлади.
• Ҳар ким ўзи лойиқ бўлган рекламани кўради.
• Маҳсулот қанчалик қиммат бўлса, у харидорлар учун шунчалик жозибадор ва қадрли бўлади.
• Харидорларни маҳсулотингизни олишга мажбур қилиб бўлмайди, фақатгина уларни шу маҳсулотни олишга қизиқтириш мумкин.
• Одамлар рекламанинг ўзи ҳақида гапирса, демак, у ёмон реклама. Одамлар маҳсулот ёки хизмат ҳақида гапирса, демак, бу яхши реклама.
• Қандай рекламани оиланг кўришини истамайсан? Ҳеч қачон шундай реклама яратма.

Ўқишни тавсия этамиз

© Sarlavha.com, 2023