Сайил деб бирор байрам ёки ҳодиса муносабати билан ўтказиладиган сайр-томошаларга ёки шу тадбирларда сайр қилиб юриш жараёнига айтилади.
Луғатларга кўра, сайил шакли тўғрироқ. Унда нега халқ сайли? Тилимизда эгалик қўшимчаси қўшилиши билан товуш тушиб қоладиган сўзлар бор: бурун — бурни, сингил — сингли, ўғил — ўғли, кўнгил — кўнгли, қорин — қорни.
Сайил сўзи ҳам айни шундай сўзлар жумласидан. Демак, унга ҳам эгалик қўшимчаси қўшилганда ўзагида бир товуш тушиб қолади: сайил + и = сай(и)ли. Бу ҳолатда ёзувда фонетик (https://t.me/xatoliklar/980) тамойилга риоя қилинади, яъни қандай айтилса, шундай ёзилади.
Сайл | Sayl ❌
Сайил | Sayil ✅
Сайлгоҳ | Saylgoh ❌
Сайилгоҳ | Sayilgoh ✅
Халқ сайили | Xalq sayili ❌
Халқ сайли | Xalq sayli ✅