Қадрли уй-жой савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва уларнинг ходимлари диққатига: ҳаммамизга маълум бўлган русча “жилой комплекс” ўзбекчага “турар жой мажмуаси”, деб таржима қилинади. Бунда аҳамият бериш керак бўлган жиҳат шуки, “турар жой” сўзлари чизиқча билан ёзилмайди.
Жуфт сўз ва такрор сўз қисмлари чизиқча билан ёзилади: эл-юрт, меҳр-шафқат, қовун-тарвуз, борди-келди, уй-уйига, ич-ичидан каби.
Уй-жой чизиқча билан ёзилади, чунки бу жуфт сўз, турар жой эса жуфт сўзлардан эмас.
Эслатиб ўтамиз, русча рассрочка сўзининг ўзбек тилидаги тўғри муқобил таржимаси ҳақида ёзган эдик.