Хонумон нима дегани?

«Хонумонидан айрилди» жумласини кўпчилик эшитмаган, баъзилар эшитган-у, аммо маъносини билмайди. Хўш, хонумон ўзи нима?

Хонумон асли форсча сўз. Еб-ичиладиган овқат тўла дастурхон маъносини англатувчи форсча «хан» ва уй жиҳозлари маъносини берувчи «мон» оти қўшилмасидан ҳосил бўлган. Уларнинг орасида -у боғловчиси бор.

Аслиятда оила, оила аъзолари, хонадон ва ундаги мол-мулк маъноларида қўлланиши мумкин, аммо ўзбек тилида кўпроқ моддият, яъни уйдаги бор мол-мулк, бисот назарда тутилади.

Мисоллар:
• Темурбек йигирма беш ёшида Самарқанд ва Шаҳрисабздаги хонумонидан жудо булгани ва ота юртининг тўрт томонига бош
уриб нажот излагани Бобурнинг ҳозирги аҳволини эслатарди. (Пиримқул Қодиров, «Юлдузли тунлар»)

• Одамлар севгисини деб, хонумонидан ҳам, жонидан ҳам кечади. (Анвар Эшонов, «Тошдан қаттиқ, гулдан нозик»)

• Йўқ даҳрда бир бесарусомон мендек,
Ўз ҳолиға саргаштаву ҳайрон мендек.
Ғам кўйида хонумони вайрон мендек,
Яъники, алохону аломон мендек.
(Алишер Навоий, «Ғаройиб ус-Сиғар»)

Дарвоқе, хонумоннинг маймунсимон махлуқ Хануманга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ўқишни тавсия этамиз

© Sarlavha.com, 2023