«Авзойи бузуқ» жумласидаги «авзо» нима?

Maqolalar 03.12.2024

Авзо араб тилидан ўзлашган ва ҳол, ҳолат, ташқи кўриниш, юриш-туриш деган луғавий маъноларга эга.

Сўзнинг истилоҳдаги маъноси ҳам шунга яқин: — юз ифодаси (унинг авзойидан кўп нарсани тушуниб олиш мумкин); — руҳий ҳолати, кайфияти (кўрсатилаётган тазйиқ кўпларнинг авзойини бузди).

Авзойи бузуқ деб эса ташқи кўринишидан кайфияти дуруст эмаслиги кўриниб турган одамга айтилади.

Ўқишни тавсия этамиз