Мотурудий ёки Мотуридий?
Ислом оламининг кўзга кўринган уламоларидан бири, "Ҳидоят йўли имоми" номини олган инсон имом Мотуридийдир.
Уларнинг нисбалари — ал-Мотуридий ас-Самарқандий (الماتريدي السمرقندي). Кўриниб турибдики, улар Самарқанд вилоятининг Мотурид қишлоғидан бўлганлар. Бу ҳудуд ҳозирги кунда Жомбой туманига тўғри келади.
Мотурудий шакли талаффузга қулайроқ бўлгани учун бўлса керак — кенгроқ тарқалган. Шунинг учун ҳам юқоридаги сўровнома (https://t.me/xatoliklar/1450)да шу жавоб вариантини тўғри деб белгилаганлар кўпроқ бўлди.
Демак: Мотуруд қишлоғи ❌ Мотурид қишлоғи ✅
Имом Мотурудий ❌ Имом Мотуридий ✅