Авзойи ёки авзоси?

Maqolalar 21.11.2024

Баъзида авзо сўзига III шахс эгалик қўшимчаси -си шаклида қўшилиши ҳолатлари учраб турибди: авзоси бузуқ, авзоси ёмон каби.

Бу хато эканини асослаш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор билан тасдиқланган имло қоидаларига мурожаат қиламиз, унда қуйидагилар айтилган: — parvo, obro‘, mavqe, mavzu, avzo сўзларига I, II шахс эгалик қўшимчалари қўшилганда бир у товуши қўшиб айтилади ва шундай ёзилади: parvoyim, parvoying; parvoyimiz, parvoyingiz; obro‘yim, obro‘ying; obro‘yimiz, obro‘yingiz каби; — III шахс эгалик қўшимчаси parvo, avzo, obro‘, mavqe сўзларига -yi шаклида, xudo, mavzu сўзларига эса -si шаклида қўшилади: avzoyi, mavzusi каби.

Эҳтимол, оғзаки нутқда сўзни авзоси шаклида қўллаш ҳолатлари кўпдир, аммо ёзувга бу шаклда кўчириш хато бўлади.

Демак: Авзоси бузуқ ❌ Авзойи бузуқ ✅

Ўқишни тавсия этамиз