Байналминал ёки байналмилал?

Maqolalar 21.11.2024

Бу сўзнинг маъноси интернационал, яъни миллатлараро, халқаро демакдир.

Сўзнинг асли арабий бўлиб, у икки қисмдан иборат: — байна (بین‌) — ора, орасида, аро; — милал (ملل) — миллат сўзининг кўплик шакли, яъни миллатлар.

Байналмилал (بین الملل) — бу ерда сўзнинг иккинчи қисми миллат сўзидан ҳосил бўлган, шу боис уни минал шаклида айтиш ва ёзиш хато бўлади. Қаерда байналминал деб ёзилганини кўрсангиз, бу хато эканлигини билинг. Фикримча, бу хатолик худди авф ва афв (https://t.me/xatoliklar/114) каби оғзаки нутқдаги нотўғри талаффуз таъсирида вужудга келган ва тарқалиб кетган.

Манба сўраганлар учун юқоридаги расмда бир неча (6 та) луғатдан парча келтирдим.

Ўқишни тавсия этамиз