Бестселлер нима?

Maqolalar 21.11.2024

Бестселлер инглиз тилидан олинган ва икки қисмдан иборат сўз: best — энг яхши, seller — сотилувчи. Одатда шов-шув бўлиб, анчагина ададда сотилган, бир неча бор қайта нашрдан чиққан китобларга бестселлер дейилади.

Ўзбекча айтсак бўлмайдими? Бу кўпгина тилларда бирдек қўлланадиган иборага айланиб улгурди. Ўзбекча харидоргир, талабгир каби муқобил сўзларни исталган яхши сотилган ва сотилаётган маҳсулот/хизматга нисбатан қўллаш мумкин. Аммо бестселлер ҳар қандай маҳсулотни эмас, айни маълум ададга эга китоб, мусиқий альбом, компьютер ўйинини назарда тутади.

Америкалик тарихчи Дэниэл Бурстиннинг бир қизиқ гапи бор: «Бестселлер — бу яхши сотилгани учун яхши сотиб олинган китоб». Яъни бестселлер ҳар доим ҳам энг қизиқарли, фойдали ёки бадиий жиҳатдан сифатли китоб бўлмаслиги мумкин. Одамлар у ҳақда кўп гапиргани, ўқишга лойиқ деб ҳар ерда бонг урилгани учун сотиб олинаётган, аммо жавонларда ўқилмай ётган китоблар қанчадан-қанча.

Демак, баъзида китоб бестселлерга айланиши маркетингга боғлиқ бўларкан.

Ўқишни тавсия этамиз