Бироз / бир оз

Maqolalar 03.12.2024

Бу масала кўпчиликни қийнайди ва кўп ҳолларда муҳаррирларнинг тортишувларига сабаб бўлади.

Имло қоидаларига кўра, ҳар, ҳеч, ҳамма, баъзи, ғайри, бир, қай, у, бу, шу, ўша сўзлари ўзидан кейинги ёки олдинги келган сўздан ажратиб ёзилади: ҳар замон, ҳеч ким, ҳамма вақт, баъзи бир, ғайри табиий, бир қанча, бир йўла, бир оз, қай куни, у ерга, бу ёқдан, шу ердан, ўша ёққа каби.

Лекин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.1995 й. 339-сон “Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорида бу бандга қўшимча тариқасида қуйидагилар ёзилган: birpas, biroz, birato‘la, birvarakayiga, birmuncha, buyon сўзлари қўшиб ёзилади.

Бундан шундай хулоса ҳосил бўладики, лотин ёзувига асосланган ёзувда biroz жумласи қўшиб ёзилса, кирилл алифбосига асосланган ёзувда ажратиб ёзилади: бир оз.

Бошқа тарафдан, юқоридаги қарор фақатгина лотин ёзувини қамраб олмайди, деган фикрлар ҳам бўлиши табиий ҳол. Шундай экан, ҳар икки тарафнинг ҳам даъвоси ўринли.

Шахсий фикримга келсак: Бироз ❌ Бир оз ✅

Bir oz ❌ Biroz ✅

Ўқишни тавсия этамиз