Бизнесда копирайтер

Maqolalar 26.05.2024

Бизнесда копирайтерни мен кўплаб инсонлар билан ишлайдиган тажрибали "сотувчи" деб биламан.

Масалан, бир сотувчи ёки сотув менежери бир вақтда биргина мижоз билан ишласа, копирайтер ёзган реклама матнлари, эълонлари, постлари билан бир вақтнинг ўзида барча мижозлар билан ишлайди. У ёзган матни ва танлаган ҳар бир сўзи савдога таъсир қилади. Шу боис копирайтерларни етарлича қадрлаш, уларга меҳнатига яраша муносиб маош тўлаш керак.