Бурғулаш ёки бурғилаш?
Бу сўзни ёзишда кўпчилик адашар экан. Бунинг асосий сабаби — бурғу ва бурғи сўзларининг мавжудлиги. Бугун сўзни қандай ёзиш кераклигини билиб оламиз.
-
Геологик изланишларда, тоғ-кончилик ишларида жинсларни парчалаш, чуқур қазиш учун ишлатиладиган асбоб бурғи дейилади. Бурғи ёрдамида бажариладиган иш бурғилаш иши бўлади.
-
Ҳайвон шохидан ясалган чолғу асбоби бурғу деб аталади. Бу сўздан бурғулаш феъли ҳосил бўлмаган.
Демак: Бурғулаш ❌ Бурғилаш ✅