Бутун сонларни гуруҳларга бўлиш

Maqolalar • 02.10.2026

Ўқиш ва қабул қилиш осон бўлиши учун йирик сонларни пробел билан гуруҳларга бўлиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун охиридан ҳар учта рақамда пробел қўйилади. 5213 км ❓ 5 213 км ✅

52000 сўм ❓ 52 000 сўм ✅

1280170 м² ❓ 1 280 170 м² ✅

Қуйидаги ҳолатларда сонлар гуруҳларга бўлинмайди: Саналар 2 021 йил ❌ 2021 йил ✅

Тартиб сонлар (-нчи) 1 000-харидор ❌ 1000-харидор ✅

Машина ва механизм русумлари Двигатель рақами: 2 539 423 ❌ Двигатель рақами: 2539423 ✅

Ўқишни тавсия этамиз