Буюртмачи ёки раҳбар?

Maqolalar 03.12.2024

Мана бу ерда (https://t.me/xatoliklar/312) фрилансер ҳақида гаплашгандик. Фрилансерликнинг асосий афзаллиги шундаки, сизда раҳбар эмас, буюртмачи бўлади.

Нима фарқи бор? Буюртмачи билан бир томонлама эмас, икки томонлама муносабатга киришиш мумкин. Соддароқ айтганда, сиз шунчаки буйруқни бажармайсиз, балки жараёнларга тўғридан-тўғри таъсир қила оласиз. Зарурат бўлса, муҳокама қилиш, келишиш мумкин. Бунда қайсидир маънода тенглик ҳуқуқи бор.

Компания ёки ташкилот ходими Ўзбекистон шароитида бундай муносабатларни фақат орзу қилиши мумкин. Раҳбарнинг олдига чиқиш ↑ учун аввал ёзилса, учрашув вақтини белгиласа, кейин белгиланган вақтдан 1 соат ўтибгина унинг олдига кира олса, бу бечора сабрли ходимнинг саломатлигига жуда-а яхши таъсир қилмаса керак-а? Раҳбар кечки соат 10 да ҳам ўз хонасида ўтирса, қолганлар ҳам ишдан кетолмай турган ҳолат сизга танишми?

Ўз ходимларини ҳам инсон сифатида кўрадиган, уларнинг фикрини инобатга оладиган оқил раҳбарлар ҳам бор, аммо ниҳоятда кам.

Хуллас, бюрократия, ҳужжатбозлик, "буйруқ бажарилади, муҳокама қилинмайди" каби ҳолатлардан чарчаган бўлсангиз, ўз устингизда ишланг, замонавий касбларни ўрганинг, фрилансер бўлинг ва буюртмачи билан тенг ҳуқуқлар асосида ишлашни бошланг.

Шу ерда сизнинг рекламангиз бўлиши мумкин эди, аммо йўқ.

Ўқишни тавсия этамиз