Чизиқча қўйиладими-йўқми?
Maqolalar
•
21.11.2024
Ўзбек тилидаги лотин ёзувида йил ва ойлар (саналар) араб рақамлари билан ёзилса, -nchi қўшимчаси ўрнига чизиқча (-) қўйилади: 60-yillar, 1991-yilning 1-sentabri каби. Тартиб сонни кўрсатувчи рим рақамларидан кейин чизиқча ёзилмайди: XX asr.
Агар кирилл ёзувида ёзилса, йил ва ойларни кўрсатувчи рақамлардан сўнг чизиқча (-) қўйилмайди: 60 йиллар, 1991 йилнинг 1 сентябри.