Даво ёки даъво?

Maqolalar 12.10.2024

Бу икки сўзни адаштирмаслик керак.

ДАВО | DAVO — бирор беъморнинг шифо топиши учун қўлланадиган восита, дори-дармон, илож: Дардни берган давосини ҳам беради. Асал минг дардга даво. Даво қилмоқ — даволамоқ, муолажа қилмоқ, кўчма маънода эса ёрдам қилмоқ маъносида ишлатилади.

ДАЪВО | DA’VO — (1) ҳақ-ҳуқуқлар бузилган пайтда уларни ҳимоя қилиш мақсадида қилинадиган арз, шикоят, мурожаат: Мен ҳокимнинг қарори устидан даъво қиламан. (2) ўзи нолойиқ бўлган лавозим, фазилат, хусусият ёки бошқа бирор нарсага иддао қилиш, талаб қилиш: қариндошларим уйимга даъво қилишмоқда. Анави киши олимликни даъво қиляпти.

Ўқишни тавсия этамиз