Дипломат ва дипломант

Maqolalar 11.10.2024

Дипломат ва дипломант пароним сўзлар, яъни талаффузи ва эшитилиши яқин, лекин маъно жиҳатдан фарқ қиладиган сўзлардир.

Дипломат

  1. Дипломатик фаолият билан шуғулланувчи шахс дипломат дейилади. Дипломат хорижий давлатлар билан расмий алоқа қилиш ва музокаралар олиб бориш учун махсус тайёргарликлардан ўтади ва ўз ҳукумати томонидан вакил қилиб тайинланади.

  2. Муомала санъатини эгаллаган, дипломатик йўл билан муаммоларни ҳал қила оладиган одам.

  3. Одатда китоб-дафтарлар, ҳужжатлар олиб юриладиган текис юзали, қулфланадиган чамадон ҳам дипломат дейилади. Бугунги кунда унинг инглизча номи — кейс кенгроқ қўлланяпти.

Дипломант

  1. Бирор танловда ютиб чиқиб, диплом билан тақдирланган шахс.

  2. Диплом иши ёзаётган ва уни ҳимоя қилаётган талаба.

Демак, буларнинг маъно-мазмуни батамом фарқ қилади, шу сабабли уларни нутқда ўз ўрнида қўллашимиз керак.

Ўқишни тавсия этамиз