Энди реклама ва маркетинг соҳалари вакилларининг расмий байрам кунлари бор

Maqolalar 26.05.2024

Ўзбекистон маркетинг уюшмаси (https://marketing.uz/) (ёки ассоциацияси?) 2 та касбий байрам кунларини тасдиқлабди:

25 август — Реклама ходимлари куни. 19 апрель — Маркетологлар куни.

Бу саналар танланишининг сабаблари бор экан: — 1996 йил 25 августда мустақилликнинг 5 йиллигига бағишлаб илк бор ижтимоий реклама сюжетлари яратилиб, шаҳарларимиз кўчаларида жойланган экан. — 2016 йил 19 апрелда эса биринчи бор ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафталиги ўтказилган.

Бу саналар иш фаолияти реклама ва маркетинг соҳалари билан боғлиқ бўлган барча мутахассислар учун байрам сифатида қабул қилиниши мумкин. Хусусан, копирайтерлар учун ҳам.