Энг яхши реклама

Maqolalar 03.12.2024

Энг яхши реклама — бу одамларнинг тавсияси, кўпчиликка таниш бўлган одамларнинг тавсияси бўлса, ундан-да яхши.

Ўзингизни минг мақтаганингиз билан, бошқаларнинг сиз ҳақингизда айтган гапи одамлар учун ишончлироқ бўлади. Бу тартиб маркетинг соҳасида ҳам амал қилади. Маҳсулотингиздан фойдаланган мижоз рози бўлса, маҳсулотни яқинларига ҳам тавсия қилади. Бу янги ва содиқ мижозларни жалб қилишнинг бепул усулларидан бири ҳисобланади.

Маркетологлар орасида яна бир гап бор: рози мижоз 3 та одамга тавсия қилади, норози мижоз эса 10 та одамга ёмонлайди.

Шу боис мижозларни шунчалик рози қилингки, улар маҳсулотингизни ўнлаб, юзлаб инсонларга тавсия қилсин. Бунинг учун меҳнатингиз ва пулингизни аяманг.

Бу кўпроқ тадбиркорликка оид мавзу, аммо уни копирайтинг соҳасига ҳам боғлаш мумкин:


Бугун домла Аброр Мухтор Алий юқоридаги мақоламизни ўзларининг саҳифаларида ҳам жойлабдилар ва бизни тил ҳимоячиси деган мақтовга лойиқ деб топибдилар. Бу учун миннатдорчилик билдирамиз.

Ўқишни тавсия этамиз