Фоиз белгиси (%)
Процент, яъни фоиз сўзи лотинча pro centum сўзларидан ҳосил бўлган, юздан бир қисми деган маънони билдиради.
Баъзи тахминларга кўра, бу белгининг пайдо бўлишига матн терувчининг хатоси сабаб бўлган. 1685 йилда Парижда «Тижорий арифметика қўлланмаси» номли китоб ёзилади. Биласиз, аввал китоблар қоғозга қўлда ёзилган, кейин китоб шаклига келтириш учун босмахонада қайта терилган. Муаллиф процент сўзини cto (cento сўзининг қисқартирилгани) шаклида ёзган бўлади. Аммо матн терувчи буни каср сон деб тушунади ва % (0/0) шаклида ёзиб қўяди. Шундай қилиб, хато терилган матн оқибатида дунёда янги белги пайдо бўлади.