Гўмичча ёки говмижжа?

Maqolalar 12.10.2024

Киприк олдидаги қизил, шишган тугунчадан бир марта бўлса ҳам азият чекмаган одам бўлмаса керак. Бу касалликнинг номи — говмижжа.

Говмижжа сўзи форсчадан ўзлашган. Изоҳли луғатга кўра, у аслан гулмижжа шаклида бўлган (гул + мижжа). Мижжа (https://t.me/xatoliklar/503) сўзининг маъноси ҳақида аввал ёзганмиз.

Бу сўз оғзаки нутқ таъсирида ўзгариб, кўпинча говмичча тарзида талаффуз қилинади. Сўзнинг бу шакли баъзи адабиётларда қўлланган бўлишига қарамай, изоҳли ва имло луғатларидан ўрин олмаган. Миллий энциклопедияда говмижжа шаклига вариантдош сифатида бериб кетилган.

Касалликнинг баъзи ҳудудларда тарқалган иттирсак ёки ниналоғич деган номлари ҳам бор. Дарддан гўёки халос бўлиш учун итнинг тирсагини кўзга теккизиб қўйиш, эрта тонгдан итга салом бериш, ўрта бармоққа қора ип боғлаш, кўз тўғрисига игна осиш каби халқ орасидаги ирим-сиримлар таъсирида мана шу номлар пайдо бўлган.

Сизнинг ҳудудингизда бу касаллик қандай номланади?

Ўқишни тавсия этамиз