Hard skills ва soft skills

Maqolalar 11.10.2024

Катта муваффақиятга эришиш учун "hard skills"га ҳам, "soft skills"га ҳам эга бўлиш керак. Одамларнинг нутқида тез-тез янграб турган бу сўзлар нима дегани ўзи?

  1. Қаттиқ кўникмалар (hard skills) — касбий, техник кўникмалар. Ҳар бир касб эгаси муайян кўникмаларига эга бўлади. Уларни намойиш қилиш, текшириш ва баҳолаш осон. Таржимон учун тилларни билиш, ҳайдовчи учун машинани бошқара олиш, сартарош учун соч ва соқолни ола билиш қаттиқ кўникмалар ҳисобланади. Инсон қайси жамоа ёки компанияда ишламасин, бу кўникмалар ўзгармай қолаверади.

  2. Юмшоқ кўникмалар (Soft skills) — қўшимча, универсал ижтимоий-психологик кўникмалар. Улар касбга боғлиқ бўлмайди, лекин инсоннинг ҳаётдаги муваффақиятига таъсир кўрсатади. Одамлар билан муомала қилиш маданияти, низоларни ҳал қилиш қобилияти, одамларни ишонтириш маҳорати, мослашувчанлик, масъулиятлилик, пухталик, ҳар ишни ўз вақтида бажариш, танқидий фикрлаш, креативлик каби хусусиятлар "юмшоқ кўникмалар"га мисол бўлади. Бундай кўникмалар нафақат ишда, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида керак бўлади.

Қаттиқ кўникмаларни фақатгина аниқ белгиланган кўрсатмалар ёрдамида эгаллаш мумкин бўлса, юмшоқ кўникмалар одамда ё туғма бўлади, ё ҳаётий тажриба билан ривожланиб боради.

Ўқишни тавсия этамиз