Инаугурация нима?
Инаугурация — давлат бошлиғининг шу олий лавозимни бажаришга киришиши ва шу муносабат билан ўтказиладиган тантанали маросим.
Ўзбекистонда одатда Президент Конституция ва/ёки Қуръони каримга қўл қўйган ҳолда қасамёд қилиши орқали инаугурация маросими бўлиб ўтади.
Қасамёд сўзлари: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».
P. S. Баъзи манбалар бугун Шавкат Мирзиёевнинг инаугурациясига 5 йил бўлди, деб ёзяпти. Аслида эса Президент вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида тайинлаганига 5 йил бўлди. Расмий инаугурация маросими 14 декабрда ўтказилган, 8 сентябрда эмас.