Иқтибос

Maqolalar 03.12.2024

Иқтибос — бу бирор муаллиф томонидан айтилган фикрдан ёки шу фикр баён қилинган матндан сўзма-сўз олинган парча. Одатда шахсий фикрни тасдиқлаш ёки муайян бир фикрни инкор этиш учун иқтибосдан фойдаланилади.

Иқтибос доим ўз ўрнида қўлланиши ва аниқ бўлиши лозим: — ўз ўрнида ишлатилган иқтибос баён қилувчининг фикрларини мустаҳкамлашга ва унинг ишончли бўлишига хизмат қилади; — аниқ иқтибос аслича баён қилинади ва муаллифнинг фикрларини ҳеч қандай ўзгартиришларсиз тўғри ифода этади, яъни муаллиф нима демоқчи бўлган бўлса, иқтибос олган ҳам худди шу фикрни ифодалаш учун ундан фойдаланади.

Иқтибос олишнинг ҳам қоидалари бор. Шахсий мақсадлари йўлида фикрни атай тўлиқ олмаслик, контекстдан суғуриб олиш, фикрни макон, замон ва вазиятни инобатга олмаган ҳолда талқин қилиш мантиққа ҳам, маданиятга ҳам тўғри келмайди.

Фалон киши фалон нарса деганини билиб, унинг нима учун ундай деганини билмай шошқалоқлик қилиш ва хулосалар чиқариш ярамайди. Бу қоида барча соҳаларга бирдек амал қилади.

Ўқишни тавсия этамиз