Ишлатилинган, яратилинган, айтилинган, қўлланилган...

Maqolalar 12.10.2024

Феълнинг мажҳул нисбат деган шакли бор. Гапда ҳаракатнинг бажарувчиси ноаниқ бўлса, феъл мажҳул нисбатда ишлатилади. Бунинг учун феъл негизига -н (-ин), -л (-ил) қўшимчаларини қўшиш керак бўлади. Масалан: — хат ёзилди (ёзмоқ — ёзилмоқ); — китоб сотиб олинди (олмоқ — олинмоқ); — сим уланди (уламоқ — уланмоқ).

Мажҳул нисбат қўшимчасини бир сўзга икки марта қўшиб бўлмайди: — ишлатмоқ — ишлатилмоқ — ишлатилинмоқ ❌ — яратмоқ — яратилмоқ — яратилинмоқ ❌ — қўлламоқ — қўлланмоқ — қўлланилмоқ ❌

Демак: Ишлатилинган | Ishlatilingan ❌ Ишлатилган | Ishlatilgan ✅

Ўқишни тавсия этамиз