Катмон, кармон ёки картмон?

Maqolalar 11.10.2024

Катмон — араб тилидан олинган сўз, аслиятда яшириш, беркитиш деган маъноларни англатади. Бизда кармон, кисса маъносида ишлатилади. Кўпроқ шевага оид сўз бўлса-да, имло луғатига ҳам киритилган.

Кармон эса, манбаларга кўра, соф туркча сўз. Изоҳли луғатда ёзилишича, кармон русча карман сўзидан олинган. Аслида эса руслар буни биздан олган, буни нуфузли этимологик луғатлар ҳам тасдиқлайди.

Кармон ва катмон сўзларидан қай бири қадимийроқ, деган савол очиқ қолмоқда. Бу ҳақда мулоҳазаларингиз бўлса, изоҳларда ўртоқлашинг.

Картмон сўзи шу икки сўз таъсирида ҳосил бўлган бўлса керак. Бу сўз ҳеч қайси луғатдан жой олмаган, шу боис фақатгина сўзлашув тилига оид сўзлардан деб ҳисоблаймиз.

Ўқишни тавсия этамиз