Кирилл алифбосидаги Цц ундошининг лотин ёзувида ифодаланиши

Maqolalar 03.12.2024

Кўпчилик кирилл алифбосидаги ц ҳарфи иштирок этган ўзлашма сўзларни лотин алифбосида ёзишга қийналади, бунинг сабаби оддий: у турли ҳолларда s ёки ts билан ифодаланади. Қуйидаги қоидаларни билиб олсангиз ц ҳарфи лотин ёзувида, қачон s ва қачон ts билан ёзиш кераклиги борасида қийналмайсиз:

  1. <a href="https://lotin.uz">Лотин</a> ёзувида Цц ундоши қуйидаги ҳолларда “s” билан ифодаланади: a) сўз бошида: sirk, sement, <a href="https://imlo.uz/word/sentner">sentner</a> каби; b) сўз ўртасида ундош товушдан кейин: konstruksiya, direksiya, induksiya, deduksiya, aksent, ssenariy каби; d) сўз охирида: abzas, shpris, kvars каби; e) олд қўшимчадан кейин: telesentr, antisiklon, episentr каби; f) сўз бошида а мустақил бўғин бўлиб келганда: aseton, asetilin, asetat каби.

  2. Сўз ўртасида икки унли товуш орасида “ts” ёзилади: assimilyatsiya, dissimilyatsiya, kalkulyatsiya, Sitseron, assotsiatsiya каби.

Юқорида келтирилган қоидаларни билиб олсангиз, ц ҳарфи лотин ёзувида қачон s ва қачон ts билан ёзиш кераклиги борасида асло қийналмайсиз.

Ўқишни тавсия этамиз