Копирайтер бўламан десангиз: тушунарли матн

Maqolalar 21.11.2024

Копирайтер бўламан десангиз, бир нарсани эсдан чиқарманг: ҳар қандай маълумотни ўқувчига имкон қадар содда ва тушунарли тарзда етказиш — сизнинг асосий вазифаларингиздан бири. Қуйидаги тавсияларга амал қилсангиз, ишингиз осонлашади:

  1. Тушунарсиз ифодаларни содда жумлаларга алиштиринг. Матнингизни ёш бола ҳам, катта авлод ҳам тушунсин. Ёмон: Мобил қурилма батареяси қувватининг номинал ҳажми 5000 мА·с. Яхши: Телефонингиз кун давомида интернетдан фойдаланишга, видео кўришга ёки яқинлар билан суҳбат қуришга бемалол етади.

  2. Фақатгина муайян соҳа вакиллари тушунадиган ибора (сленг)лардан фойдаланманг: Ёмон: Бу йили KPI 100% га ошди. Яхши: Бу йили ходимларнинг иш самарадорлиги икки баробарга ошди.

  3. Матнни имкон қадар қисқартиринг: Ёмон: Келажагингиз учун пойдевор бўлувчи ва сизни юқори даромадларга олиб чиқувчи ниҳоятда ажойиб Фалон ўқув марказига ташриф буюринг ва кўп тажрибага эга профессионал ўқитувчилардан билим олинг. Яхши: Фалон ўқув марказига келинг, профессионал ўқитувчилардан билим олинг ва ўз келажагингизни қуринг.

Ўқишни тавсия этамиз