Копирайтерлар учун энг зарарли 6 та маслаҳат

Maqolalar 21.11.2024

Ҳамма маслаҳат беришни яхши кўради, аммо у ҳар доим ҳам фойдали бўлавермайди. Зарарли маслаҳатлар эса зарарли одатларга ўхшайди: улар зарарли эканини биламиз, лекин барибир тузоғига тушиб қолаверамиз.

Бугун копирайтерлар учун 6 та энг зарарли маслаҳат ҳақида гаплашамиз. Уларга риоя қилсангиз, ёмон матнлар ёзиш бўйича сиздан ўтадигани бўлмайди

  1. Мен зўрман! Фақатгина ўз номингиздан ёзинг. Мен/биз, ўзим/ўзимиз каби сўзларни қанчалик кўп ишлатсангиз, шунчалик яхши. Мижоз, унинг муаммолари ва у оладиган фойдалар ҳақида ҳеч гап айтманг. Эгоист бўлинг!

  2. Мен энг зўриман! Ўзингизни, маҳсулотингизни таърифлаётганда «энг яхшиси», «энг зўри», «ҳаммасидан зўри», «номер один» деган жумлаларни қўллашни унутманг. Реклама тўғрисидаги қонунга тупуриб қўйинг, Монополияга қарши курашиш қўмитаси эътирозларини эса кўрмаганга олаверасиз.

  3. Анави мендан ёмон! Рақобатчиларингизни ёмонлашдан тап тортманг: қўшни дўконда «туфта»сини сотишади, меники оригинали! У дўкон эгасини ўзи кўрдингизми? Сал аҳмоқроқ, мен эса даҳоман!

  4. Сотиб оласан дедим! Гапни дарҳол «сотиб ол», «харид қил», «пулингни тезроқ менга бер» деган жумлалардан бошланг. Мижоз маҳсулот билан танишиши, нима учун сотиб олаётганини билиши шарт эмас.

  5. Боримча қабул қиласан, мажбурсан! Матнни текшириб чиқиш — омадсизларнинг иши. Шундай экан, матнни ёзиб бўлгандан кейин уни дарҳол топшириб юбораверинг. Йўл қўйилган хатоликлар, камчиликлар, ғализликлар одамлар эътиборини тортади. Сифат муҳим эмас, муҳими — тезлик!

  6. Менга устоз керак эмас! 2-3 та матн ёзиб, пул ишлашни бошладингизми? Профессионал копирайтерликка даъво қилаверинг. Тўғри-да, ёзишни биласиз-ку, моҳиятни ўрганишдан не наф? Сизга устоз ҳам керак эмас. Курсларга пул тўлаб, илм олиш ҳақида ўйлаб ҳам ўтирманг. Айниқса, @xatoliklar канали асосчиси, қимматфуруш Абдуазим (http://t.me/Copywriting_Support) Рустамхўжаевнинг «Тўғри копирайтинг» (https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-0) курсида ўқиманг. Чунки нотўғри копирайтинг — сизнинг қисматингиз.

Ўқишни тавсия этамиз