Куйдирмоқ ёки куйдурмоқ?
Куйдирмоқ сўзи куймоқ феълидан орттирма нисбат қўшимчаси (-дир, -тир) ёрдамида ҳосил қилинган. Феълларнинг асосидаги у унлиси таъсирида қўшимчадаги и унлиси ҳам у деб талаффуз қилинади. Масалан, суздирмоқ, туширмоқ, қурдирмоқ сўзлари талаффузида ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин. Бу эса ўз навбатида ёзувда имловий хатолик келтириб чиқаради.
Ҳозирги ўзбек тилида -дур қўшимчаси йўқ ва бу куйдурмоқ феъли йўқлигидан дарак беради.
Демак, тўғри жавоб: Куйдурмоқ ❌ Куйдирмоқ ✅
Мумтоз адабий ўзбек тилида -дур шакли ҳам қўлланган. Ҳозир эса бу қўшимчадан фақатгина бадиий услубда фойдаланиш мумкин. Муаллиф ўз асарига бадиий бўёқ бериш мақсадида ҳам -дур қўшимчасидан истисно тарзида фойдаланиши мумкин. Қуйида Хўжаназар Ҳувайдо (https://n.ziyouz.com/portal-haqida/xarita/uzbek-sheriyati/o-zbek-mumtoz-adabiyoti/xo-janazar-huvaydo-1704-1780-81) ижодидан куйдуруб сўзи қатнашган мисралар келтирилган.
Ман ғарибу хастани ҳардам фироқ ўти билан, Куйдуруб, кўкка кулум барбод этдурди фалак.
Ҳамиша куйдуруб шамъи фироқинг бирла жонимни, Мани парвонани хокистарини зери по қилдинг.