«Мажоз» нима?

Maqolalar 11.10.2024

Изоҳларда мажоз ўзи нима эканини сўрашибди. Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Изоҳли луғатга кўра, мажоз араб тилидан олинган ва унинг ўтиш жойи, бир нарсани бошқача айтиш, тасвирий ифода деган луғавий маънолари бор.

Ўзбек тилида бир сўз ёки иборани образ воситасида, аслидагидан бошқа, кўчма маънода қўлланишига мажоз дейилади. Асосан мажозий маъно жумласи кўп учрайди.

Адабиётда аллегория (ёки метафора*) тушунчасига мос келади. Масалан, адолат тушунчаси тарози билан ифодаланиши мажоздир. Худди шу каби: тулки айёрликни, бўри — очкўзликни, турли ранглар — йил фаслларини ифодалаши ҳам сўзларнинг мажозий маънода қўлланиши ҳисобланади.

Ўқишни тавсия этамиз