Мантиқий хатолар

Maqolalar 03.12.2024

Матнда мантиқий хатоликларга йўл қўйилса, ғализлик, тушунарсиз ҳолатлар юзага келади. Мантиқий хатоликнинг турлари кўп, улардан бирига мисол: • Видео 2–3 дақиқадан ошмаслиги керак.

Бу ерда қандай хатолик бор? Мужмаллик бор. Бир гапнинг ўзида нисбатан бир-бирига зид бўлган фикрлар ифодаланган:

  1. Видео 2 дақиқадан ошмаслиги керак.
  2. Видео 3 дақиқадан ошмаслиги керак.

Хўш, аслида видео неча дақиқадан ошмаслиги керак? Мантиқан олиб қаралса, бу ерда назарда тутилган максимал чегара — 3 дақиқа. Шунга кўра, 2 рақами гапда ортиқча ишлатилган.

Демак: Видео 2–3 дақиқадан ошмаслиги керак ❌ Видео 3 дақиқадан ошмаслиги керак ✅ Видео 2–3 дақиқа атрофида бўлиши керак ✅

Ўқишни тавсия этамиз