Мантиқий хатоликлар

Maqolalar 21.11.2024

«Ҳаётим 360 градусга ўзгариб кетди» — сиз ҳам шундай жумлани эшитганмисиз ёки ўқиганмисиз? Нега айнан 360 градус? Бу сон билимсизликдан ёки вазиятни бўрттириб кўрсатишга уринишдан келиб чиққан. Лекин мантиқ бир четда қолиб кетган.

Агар бирор ким ҳаёти 360 градусга ўзгариб кетганини айтса, демак, унинг ҳаётида ҳеч қандай ўзгариш бўлмабди. Чунки 360 градус — бу айлананинг ўлчови. Яъни бир нуқтадан айлана бўйлаб ҳаракатланиб, яна аввалги ҳолатига қайтиб қолган бўлади.

Ҳаёт тубдан ўзгариб кетганини ифодалаш учун 180 градус жумласидан фойдаланиш керак, шунда айлана бўйлаб бир нуқтадан умуман қарама-қарши нуқтага ҳаракатланган бўлади.

Тушунмаган бўлсангиз, транспортир деган бурчак даражасини ўлчовчи асбоб бор, юқоридаги расмга бир қараб қўйинг.

Ўқишни тавсия этамиз