Марғилоний ёки Марғиноний?
Биз билган буюк муҳаддис олимнинг нисбаси — Марғиноний (برهان الدين المرغيناني)
Бурҳониддин Марғиноний Риштонда таваллуд топган ва дастлабки таълимни Марғилонда олган. Ҳозир биз бу шаҳарни Марғилон деб атаймиз, аммо дастлаб унинг номи Марғинон бўлган.
Марғинон номининг келиб чиқиши борасида бир нечта тахминлар бор.
-
Форсча марғ майсазор, ўтзор, яйлов деган маънони англатади. Унга маскан, маконни билдирувчи -лон қўшимчаси қўшилган.
-
Маҳаллий ривоятга кўра, Марғилон сўзи форсча мурғ (товуқ) ва юнон сўзларидан ташкил топган (юнон товуғи?).
-
Яна бир ривоятга кўра, Искандар Зулқарнайн шу ерларга келиб тўхтаганида унга мурғ, яъни товуқ ва нон олиб келишади. Шундан Мурғинон номи келиб чиққан.
Кўпчилик олимлар биринчи тахминни асослироқ деб ҳисоблашади.
Демак: Бурҳониддин Марғилоний ❌ Бурҳониддин Марғиноний ✅