Маржа ва фойда: фарқи нима?
Бизнесда фойда ва маржа тушунчалари бор. Кўпинча бу иккисини синоним сифатида ишлатишади, аслида эса уларнинг орасида катта фарқ бор.
Маржа Маҳсулотнинг сотилиш нархидан унинг таннархи олиб ташланса, маржа қиймати ҳосил бўлади. Масалан, сиз ишлаб чиқараётган дафтарнинг таннархи 1000 сўм бўлса ва уни 1500 сўмга сотсангиз, маржа 500 сўмга тенг бўлади.
Фойда Фойдани аниқлаш учун тушумдан фақатгина таннархни эмас, бошқа харажатларни ҳам олиб ташлаш керак бўлади. Масалан, олинган жой ижараси учун тўлов, ишчиларга ойлик, коммунал тўловлар, солиқлар ва бошқалар.