Мигрант, эмигрант ва иммигрант

Maqolalar 21.11.2024

Юқоридаги сўровномалар (https://t.me/xatoliklar/1459)га эътиборсизлик қилганлар, саволни тўлиқ ўқимай шошқалоқлик қилганлар кўп бўлди. Энди жавобларни кўриб чиқамиз.

Эмигрант — ўз юрти ёки доимий яшаш жойини тарк этиб, бошқа давлатга кетган одам.

Иммигрант — бошқа давлат ҳудудига кўчиб келган одам.

Бу иккисининг фарқи шундаки, эмигрант давлатни тарк этади, иммигрант эса давлатга кириб келади.

Мигрант — ўз яшаш жойини давлат ҳудуди доирасида ўзгартирган ёки бир давлатдан вақтинчалик ёки доимий бошқа давлатга кўчган одам. Бу юқоридаги икки сўзни бирлаштирувчи тушунча.

Ҳаммаси сўзлаётган тарафга боғлиқ: Тошпўлат Америкага кетса, америкаликлар уни иммигрант дейди. Аммо ўзбекистонликлар учун у эмигрант саналади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Тошпўлат мигрант бўлиб қолади.

Ўқишни тавсия этамиз