Мутааллим ким?

Maqolalar 03.12.2024

Баннерда ўқув марказининг номи Мутааллим деб ёзилганини кўришингиз мумкин. Муаллим бўлиши керак эмасми? Ўзи бундай сўз борми?

Мутааллим сўзи таълим олувчи, талаба, ўқувчи, шогирд деган маъноларни англатади.

Пайқаган бўлсангиз, асли арабча бўлган мутааллим (ёки мутаъаллим) ва таълим, муаллим ва илм сўзларининг орасида ўзаро боғлиқлик бор, яъни уларнинг ўзаги бир.

Изоҳли луғатда бу сўзнинг изоҳи берилмабди, лекин у имло луғатидан жой олган.

Ўқишни тавсия этамиз