«Насмотренность» нима?

Maqolalar 21.11.2024

Рус тилида насмотренность деган тушунча бор. Инглиз тилида watchfulness, visual experience ёки design eye деган ибораларни ишлатишар экан.

Сизга нима яхшию, нима ёмон эканини аниқлашга имкон берадиган соҳага оид тажрибангиз насмотренность дейилади.

Бу тажрибанинг бир кўриниши — визуал тажриба, яъни айнан кўрган-билганларингиз, ўқиган-ўрганганларингиз натижаси.

Визуал тажриба ҳар қандай соҳада қўл келади: дизайн, фото- ва видеография, санъат, маркетинг, копирайтинг, ёзувчилик ва ҳатто пазандачиликда ҳам.

Визуал тажрибаси юқори бўлган мутахассис бир сайтга кириб, унга қисқагина назар ташлаши билан хулоса қила олади. Масалан, маркетолог — сайт бизнесга қанчалик самара олиб келишини, дизайнер — сайт дизайни қанчалик чиройли ва тўғри эканини, копирайтер — матнлари қанчалик таъсир кучига эга эканини кўра билади.

Бу нарса копирайтингда ҳам муҳим. Насмотренность даражаси кучли бўлган копирайтер исталган матннинг қаерида хато борлигини, қаери таҳрирга муҳтож эканини тезгина аниқлай олади. 2-3 та матн ўқиб, муаллифнинг савияси ҳақида умумий хулоса чиқара олади.

Балки, насмотренность тушунчасини касбий дид сўзлари билан ҳам ифодалаш мумкиндир. Чунки дид ҳам кўп нарсалар кўрилиши, ўқилиши, тажриба ортиши билан ривожланадиган туйғу, интуиция.

Ўқишни тавсия этамиз