Нима учун иккови ҳам тўғри?

Maqolalar 21.11.2024

Сурат ва суръат сўзлари икки хил ёзма кўринишга эга битта сўз экан, деган хулосага келмаслик керак. Бу турли маънога эга икки хил сўз.

Сурат — чизилган расм, тасвир, фотография (фотосурат): Бу китоб суратлар билан безатилган.

Суръат — бирор иш-ҳаракат ёки жараённинг тезлик даражаси, жадаллиги: Хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликлар юқори суръатларда ривожланмоқда.

Ўқишни тавсия этамиз