Норасида ёки нораста?
Maqolalar
•
03.12.2024
Бу сўз норасида шаклида ёзилади, аммо унинг сўзлашув тилидаги нораста шакли ҳам бор. Аслида, сўзлашув тилидаги шаклини нобадиий адабиётларда ёзувга кўчириш унчалик ҳам тўғри эмас, лекин нораста нафақат изоҳли луғатга, балки имло ва этимологик луғатларига ҳам киритилган экан. Кўпчилик луғатлардан жой олган сўзларни эса тан олмай илож йўқ.