Обдон ёки обдан?
Обдан равиши жуда ҳам, роса, яхшилаб, батамом деган маъноларни англатади.
Обдон сўзи ҳам бор, лекин унинг маъноси умуман бошқа. Тожикча об оти ва -дон қўшимчаси ёрдамида ҳосил бўлган бу сўз сувдон, яъни сув солинадиган/сақланадиган идиш деган маънони билдиради.
Бу сўзнинг овдан деган шакли ҳам бўлиб, у ер ости ва ёмғир сувларини бир жойга йиғиш учун қуриладиган иншоотга айтилади.
Демак: Обдон уринмоқ | Obdon urinmoq ❌ Обдан уринмоқ | Obdan urinmoq ✅